fbpx

Ko’p beriladigan savollar

Page Title
Хитойдан ускунани кандай олиб келиш мумкин?
Chuztrade компанияси ускуналарни Хитойнинг исталган жойидан темир йул оркали Узбекистонга етказиб беради.  Биз билан тез ва кулай.
Хитой ускунасига кандай буюртма бериш мумкин?
Сизга керакли булган ускуна номини бизга айтасиз, кандай махсулот ишлаб чикариш кераклигини, соатига канча хажмда ишлаб чикариш кераклигини хакида тулик маълумот берасиз. Кейин биз Хитойдаги заводларни кидириб топамиз, ишлаб чикарувчилар билан богланиб, сизга керакли булган ускуна хакида 2-3 та маълумот берамиз. Бирор ускуна сизга маъкул келса уша буйича шартнома тузишни бошлаймиз.
Ускунани божхона туловлари канча булади?
Хар бир ускуна учун махсус божхона коди мавжуд. Уша кодга асосан божхона туловлари хам турлича булади. Умуман хозирги кунда барча турдаги ускуналарга куп холларда 0,2% божхона харажатлари туланиши мумкин.
Ускуналарни тайери борми?
 Барча ускунарни Хитойдан олиб келиб сотишни иложи йук. Бизда асосан катта ишлаб чикариш линия булганлиги сабабли буюртма асосида Хитойдан еказиб берамиз.
Буюртма килган ускуналар канча муддатда келади?
Ускуналарнинг тайер булиш вактига караб муддати хар хил. Буютма бергандан сунг ускуналар 15-45 кун орасида тайер булади, тайер булган махсулот  еки ускунани Хитойдан олиб келиш учун йулга 25-35 кун кетади.
Ускуналарга кафолат берасизларми, Буюртма берган махсулот ва ускуналар етиб келадими?
Стандарт холатда барча ускуналарга ишлаб чикарувчи томонидан 1 йил кафолат берилади.  Бир неча йил давомида мижозларга хизмат курсатиб келамиз. Сизнинг бизга килган мурожатингиз мижозлар ишончи исботидир. Ускуналар тайер булгандан кейин, юклаб чикариб юборилади.
Ускуналарни ким урнатиб беради?
Ускуналарни ишлаб чикарувчилар томонидан урнатиб берилади. Шартномада келишилган холда инженер ёки технологни юборади. Виза, авиачипта, кунлик иш хакки, ёток харажатлари сиз томондан копланади.
Ишлаб чикармокчи булган махсулотга хом-аше каердан оламан? Ердам бера оласизми?
Хар кандай ишлаб чикариш килишдан аввал унинг хом ашесини хам олдиндан каердан сотиб олиш кераклигини хар бир мижоз билиши шарт. Хом-аше топишга албатта ёрдам берамиз. Айрим махсулотлар учун хом ашё импорт килинади, бошкалари учун Узбекситон худудидан топсангиз булади.  
Хитойдаги Ускуналарни узим топсам сизлар колган ишларини давом эттириб, ускуна ва буютрма берган махсулотларни етказиб бера оласизларми?
Етказиб берамиз, шартнома асосида тузилган буюртмаларни давом эттириб хал килиб берамиз.
Мен буюртма берган ускуналар айнан мен хохлаган махсулотларни ишлаб чикарадими?
Хозирги кунда Хитойда ишлаб чикарилган ускуналар нарх жихатидан Европада ишлаб чикарилган ускуналардан бир неча баробар арзон. Сифат борасида хам фарклар бор. Шуни инобатга олган холда сиз хохлаетган махсулотни сифатига ва хом-ашёсига боглик. Хитойда “Бир сумга бир сумлик махсулот”  деган накл тез-тез ишлатилади.  
Ускуналарни олдин хам Узбекистонга олиб келиб урнатганмисизлар? Кандай ускуналарни етказиб бера оласизлар?
Албатта. Куп йиллик иш фаолиятимизда Узбекистон буйлаб юзлаб ускуналар урнатилган. Хар кандай турдаги ускуналарни етказиб бериш имконияти мавжуд. Ускуналар каталоги – https://shop.chuztrade.uz/
Туловлар кандай амалга оширилади?
Туловлар Хитойга банкга пул утказиш оркали амалга оширилади.
Сиз буюртма берган ускунага шартнома асосида 30% олдиндан тулов амалга оширилади. Ускунанинг оддий ва мураккаблигига караб маълум вактда ускуна тайёр булгангандан кейин колган 70% туланади. 100% пул тулангач ва ускуна тайёр булгач биз Хитой давлатидан ускунани узимиз затаможка килиб олиб чикиб кетамиз.
Хитойдаги ускуналар учун хужжатлар килиб берасизларми? Олиб келинган ускунани божхона расмийлаштируви кандай булади?
Хитойдан келадиган ускуналарга божхона учун хужжатлар килиб бериш хизматлари бор. Экспортный декларация, сертификат, инвойс, пекинг лист ва бошка хужжатлар. Биз божхона расмийлаштируви буйича хам кумаклашамиз.
Кийим ва бошка турдаги майда посилкалар билан шугилланасизларми?
Йук.
Хитойга борсам буладими, сизлар билан бирга ёки узим?
Хитойга бориш сизнинг хохшингиз, албатта борса булади, бизнинг мутахасислармиз сизга хизмат килиб, сизга хохлаган завод-фабрикаларни курсатиб келади.
Виза ва авиабилет олишга ёрдам бера оласизларми?
Виза масаласи буйича Хитойнинг Узбекистондаги элчихонасига бориб, талаб килинган хужжатларни такдим кисангиз бас.  Авиабилетни Узбекистон Хаво йулларининг кассаларидан, шунингдек China Southern airlines кассаларидан хам сотиб олишингиз мумкин.
Кичик хажмдаги ва бутун контейнердаги юкларни Хитойдан Узбекситонга темир йул оркали юк олиб келасизларми, юк ташиш билан хам шугилланасизларми?
Шугилланамиз. Кичик хажмдаги (камида 1 куб) ва тулик контейнердаги юкларни олиб келамиз.
Сизлар оркали лизинга махсулот ва ускуналар сотиб олса буладими?
Бизда лизинг билан шартномалар амалга оширилмайди.
Банкдан кредит олиб Хитойдан ускуналар ва бошка махсулотлар сотиб олсам буладими?
Булади. Банк хисоб ракамиздаги узбек сумини халкаро конвертация оркали АКШ долларига айлантириб, пулларни Хитойдаги заводнинг хисоб ракамига утказишингиз мумкин. Агар халкаро хисоб ракамингизда АКШ доллари мавжуд булса, бундай холатда хам пул утказиш оркали валюта тулашингиз мумкин.
Сиз билан бизнинг уртамизда кандай шартнома тузилади?
Ускуналар, махсулотлар ва хом ашени кидириб топиш, халкаро шартномаларни тузиш, юкни етказиб бериш буйича консултация хизмати тарзидаги шартнома тузилади.
Хитойдаги махсулотларнинг Узбекистондаги диллери бор махсулотларни хам олиб келасизларми?
Йук. Диллернинг узидан сотиб олишингиз керак булади.